Ангренда қарийб 80 млн сўмлик қалбаки пулларнинг муоамалага киритилишига чек қўйилди

Шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонда қалбаки пул тайёрлашган

Тошкент вилоятида қалбаки пул тайёрлаш ва муомалага киритиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. фуқаро ўзининг 1997 й.т. таниши билан тил бириктирган ҳолда, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонни ижарага олиб, қалбаки пул тайёрлашган.

Кўздан кечириш жараёнида ушбу манзилдан ярим тайёр ҳолатдаги 100 ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўм миқдоридаги қалбаки пул маблағлари, рангли принтер ва унинг бўёқлари, шунингдек, канцелярия жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди.

Таъкидланишича, мазкур шахслар муқаддам судланган. Ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон