Фарғонада терговчи пора олишда гумонланиб ушланди

Мансабдор тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилишни ваъда қилган

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона шаҳар бўлими терговчиси коррупция ҳолати билан гумонланиб ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Мазкур, терговчи Жиноят Кодексининг 167–моддаси билан қўзатилган жиноят иши доирасида олиб борилаётган тергов ҳаракатларини айбланувчи фойдасига ҳал қилиш, етказилган зарар миқдорини камайтириш ва унга нисбатан эълон қилинган қидирувни бекор қилиб бериш эвазига пора олганликда гумон қилиниб ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон