Тошкентда мушукни шафқатсизларча бўғган шахс 7 суткага қамалди

Фуқаро «ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш» маъмурий моддаси бўйича айбдор деб топилди

Аввалроқ подъездда мушукни шафқатсизларча бўғган шахс ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедиа маркази кичик мутахассиси Лазизжон Саидазимов фуқаро ҳибсга олинганини маълум қилган.

Ҳодиса Шайхонтоҳур туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида содир бўлган.

Натижада, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари терговга қадар текширув ўтказиб, ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқладилар.

Фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича айбдор деб топилди. Унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон