Тошкентда пора олган ФВБ ходими ушланди

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бошқармаси Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бўлими инспектори коррупция ҳолати билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Мазкур мансабдор Олмазор туманида жойлашган хусусий клиниканинг ёнғинга қарши ҳолати юзасидан ваколатли ҳамкасблари орқали ижобий хулоса олиб беришни ваъда қилиб, жорий йилнинг февраль ойида МЧЖ раҳбаридан 6,5 млн сўм олган.

Бироқ, у турли баҳоналар билан ваъдасини бажармасдан келганлиги сабабли, фуқаро ундан пулларини қайтаришни талаб қилган.

Натижада, ўтказилган тезкор тадбирда, инспектор муқаддам олган пулларини қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ»эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон