Тошкентда SOS тугмали «Ақлли бекатлар» ўрнатилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини янада қулай қилиш мақсадида «Ақлли бекатлар» ўрнатилиши бошланади. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази матбуот хабар берди.

Мазкур бекатлар инновацион бўлиб, ўзида хавфсизлик ва қулайликни жамлаган:

• ҳар бир бекат марказлашган кузатув тизимига уланган 2 та видеокамера билан жиҳозланади;

• фавқулодда ҳолатлар учун SOS тугмаси ўрнатилади;

• имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ташкил этилади.

Шунингдек, бекатларда автобуслар ҳаракат жадвалини кўрсатувчи электрон мониторлар, тезкор харидлар учун вендинг қурилмалари ҳам бўлади.

Ушбу «Ақлли бекатлар» қаерда жойлашиши ҳақида маълумот яқин кунларда берилиши таъкидланди.

Ўзбекистон