Тошкентда бир йил ичида 254 нафар янги туғилган чақалоқ ва 7 нафар она вафот этган — прокуратура

2025 йилда Тошкентда 254 янги туғилган чақалоқ ва 7 нафар оналар ўлими ҳолати қайд этилган. Бундай маълумотларни пойтахт прокурори Анвар Урмонов тақдим этди.

Қайд этилишича, тиббиёт муассасаларидаги ҳар бир ўлим ҳолати ихтисослаштирилган кенгашлар томонидан батафсил ўрганилган. Барча ҳолатлар бўйича ходимлар ҳаракатларига баҳо бериш учун терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Натижада, 57 нафар тиббиёт ходимига нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, прокуратура аҳолининг ҳимояга муҳтож тоифалари ҳуқуқларига риоя этилишини хам назорат қилинган.

Хусусан, 2025 йилда «Меҳрибонлик» уйлари битирувчилари — етим болалар ва ота-она қарамоғисиз қолган шахслардан 91 нафари уй-жой билан таъминланган.

Шу билан бирга, прокуратура кўмагида қарийб 23 минг нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилган ва 8 мингдан ортиқ киши янги касбларга ўқишга йўналтирилган.

Ўзбекистон