Фарғонада жаримани камайтириб бериш эвазига $10 минг талаб қилган «Энергосавдо» муҳандиси ушланди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «Энергосавдо» филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси катта миқдорда пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди. 

Мазкур мансабдор, ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи, 1962 й.т. фуқарога тегишли хонадон ва хусусий боғчада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига $10 минг талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муҳандис сўралган пул маблағидан $9 мингни учинчи шахс орқали олган вақтида ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон