Тошкентнинг айрим кўчаларида 3 кунга транспорт ҳаракати чекланади

Чекловлар Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши сабабли киритилган

Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилиши муносабати билан 16–18 июнь кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, чекловлар қуйидаги кўчаларда амал қилади:

• Ислом Каримов ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасидан Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасигача;

• Махтумқули, Темур Малик ва Янги Ўзбекистон кўчалари кесишмасидаги кўприкдан Янги Ўзбекистон ва Истиқлол кўчалари чорраҳасигача;

• Шароф Рашидов ва Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасидан бошлаб, Абдулла Қодирий ва Қорасарой кўчалари орқали Қорасарой ва Нурафшон кўчалари чорраҳасигача бўлган участка.

Транспорт воситалари учун айланиб ўтиш маршрутлари ташкил этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон