Тошкент туманларидан бирида иситиш тизими вақтинча ўчирилади

24 февраль куни соат 22:00 атрофида Оҳанграбо кўчасида жойлашган 17, 20, 2 уйлар ва 435 МТТга борувчи Ду219/102/57 иссиқлик қувурларига оғир юк машинаси келиб урилганлиги оқибатида ҳаводан ўтувчи иссиқлик қувурларида авария ҳолати вужудга келган. Бу ҳақда Яшнабод туман ҳокимлиги хабар қилди.

Хабарга кўра ҳозирда «Тошиссиққуввати» ДУК Яшнобод туман бошқармаси томонидан авария ҳолатини бартараф этиш бўйича тезкор чора тадбирлар кўрилиб, аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз ва сифатли етказиб бериш учун янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

Қайд этилишича, 1 март соат 10:00дан 22:00гача янги иссиқлик қувурларини монтаж қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Уйсозлар ва Оҳанграбо кўчаларида жойлашган 70та кўп қаватли уйлар, 2та мактаб ва 1та боғча иссиқлик тизимидан вақтинча ўчирилади.

Янгиликлар