Тошкентда Tracker ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Tracker ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Жорий йилнинг 2 май куни соат 19:15 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида 2005 йилда туғилган Ш.А. бошқарувида бўлган Tracker ва 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувида бўлган Cobalt автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ушбу ЙТҲ натижасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар