Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 290 дан ошди

Кенияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 291 кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».

Ҳукумат матбуот котиби Исаак Мваура таъкидлашича, 75 киши бедарак йўқолган, яна 188 нафар фуқаро жароҳатланган.

Мамлакатда давом этаётган сув тошқинлари 55 000 дан ортиқ оилани ташлаб кетиб, 278 000 га яқин одамга зарар етказди. Жами 412 минг киши истиқомат қилувчи 82 минг хонадон сув тошқинидан жабр кўрди.

Ҳукумат 25 туманда 187 та лагерь ташкил этган, уларда 3000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Янгиликлар