Тошкентда 900 млн сўмлик кучли психофаол дориларини сотмоқчи бўлган ота ва ўғил ушланди

Тошкент вилоятида умумий қиймати 800 миллион сўмдан ортиқ кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотмоқчи бўлган ота ва ўғил қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича, 16 июль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 70 дона «Аминометил» таблеткалари ва учта «Тропикамид ампуласини 4,3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган Ҳ. С. қўлга олинган. Ундан ҳам 7 та кучли таъсир кўрсатадиган гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинган.

Дастлаб, 43 ёшли И.Ж. гиёҳванд моддаларни етказиб бериши керак бўлган, аммо бу ишга ўзининг 18 ёшли ўғлини юборишга қарор қилган.

Бундан ташқари, уларнинг уйидан 9,8 минг дона «Зардекс», 250 дона «Аминометил» ва 15 дона «Тропикамид» ампулалари топилган.

Натижада қора бозорда қиймати 857 миллион сўмга баҳоланган гиёҳванд моддалар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми (кучли таъсир этувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомала қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар