Бугун Чилонзор туманининг 6 мингдан ортиқ истеъмолчиси вақтинча газсиз қолади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида газ қисман узилди, деб хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати.

Бугун 6 сентябрь куни мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабали, Чилонзор туманининг Ботирма МФЙ Ал-Хоразмий кўчасида соат 10:00 дан 18:00 гача қуйидаги манзиллар газсиз қолдирилади:

• Ботирма маҳалласидаги 54 та кўп қаватли уйдаги 2716 та хонадон,

• Меҳржон маҳалласидаги 36 та кўп қаватли уйдаги 1560 та хонадон,

• Бўрижар маҳалласидаги 32 та кўп қаватли уйдаги 1123 та хонадон,

• Мевазор маҳалласидаги 892 та хусусий уй, 36 улгуржи истеъмолчилар.

Коммунал