Андижонда 32 нафар болани «Damas» машинасига жойлаштирган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

Андижон вилоятида «Damas» ҳайдовчиси 30 дан ортиқ болани боғчага олиб бориш учун, машинасига ўтказган ҳолат аниқланди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Аниқлик киритилишича, ЙПХ инспектори томонидан «Damas» ҳайдовчиси одамларни ташиш қоидаларини бузганлиги учун тўхтатилган.

Текширув чоғида маълум бўлишича, ҳайдовчи қандайдир йўл билан 32 нафар болани машинасига сиғдириб, боғчага олиб кетаётган бўлган.

Натижада, мазкур ҳолат юзасидан шахсга нисбатан қонунда белгилаб қўйилган тартибда маъмурий баённома тузилган.

Андижон