Сирдарё вилояти ҳокимлиги Низомиддиновнинг янги лавозими ҳақидаги маълумотни рад этди
Ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди

Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Бекобод тумани ҳокими Зайнилобиддин Низомиддинов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Хусусан, Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берила бошланди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги вазият юзасидан расмий баёнот берди.
Ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Айни вақтда Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда, — дейилади хабарда.





