Ботир Кудратходжаев Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимига тайинланди

Тайинлов президентнинг тегишли фармони билан амалга оширилди

Ботир Бахромович Кудратходжаев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Бундан илгарироқ Б.Кудратходжаев номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Шу билан бирга, Шухрат Гайратджанович Халмухамедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон