Дониёр Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Тайинлов президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида кўзда тутилган

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қодиров 2025 йилнинг июль ойидан бери президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги масалалари бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Сирдарё вилояти ҳокимлигини Эркинжон Турдимов бошқариб келаётган эди. Ўтган ҳафтада у Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва фан вазири этиб тайинланди.





