Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати ўртача 25 даража иссиқ бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 сентябрь куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° даража, кундузи 7-сентябрда 20-25°, 8-9 сентябрда 22-27° даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 сентябрь куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 сентябрь куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-сентябрда 13-18° даража, 8-9 сентябрда 10-15°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7 сентябрь куни баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 22-27° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудлар

Жойларда бироз булутли, 7 сентябрь куни вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. 8-9 cентябрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 15-20° даража илиқ бўлади.

Ўзбекистон