АҚШ 2024 йилда Хитойга нефть экспортини деярли 2 баравар қисқартирди
Американинг Хитойга нефть экспорти 2024 йилда деярли ярмига қисқарди. Бу ҳақда Bloomberg Кплер маълумотларига таяниб ёзмоқда.
АҚШ жорий йилда Хитойга 81,1 миллион баррел нефть экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 46 фоизга кам. Бунинг ортидан Хитой Америка нефтининг энг йирик харидорлари орасида иккинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди.
Хитойнинг нефтга бўлган талаби мамлакатда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши, электр транспорт воситаларининг кўпайиши ва сиқилган табиий газ истеъмолининг ўсиши фонида пасайиб бормоқда.
Бу йил Хитойга нефть импортининг умумий ҳажми 7,2 фоизга камайди. Шу билан бирга, Россия, Эрон ва Венесуэланинг денгиз орқали нефть етказиш бўйича улуши ўтган йилги 24 фоиздан 26 фоизгача ошди, Яқин Шарқ эса тахминан 60 фоизни ташкил этади.
Европа уч йилдан бери минтақавий даражада Америка нефтининг асосий харидори бўлиб қолмоқда.