Тошкентда $3,5 млн кредит учун $420 минг талаб қилган юрист ушланди

Ҳозирда гумонланувчи нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрида кредит ажратиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар беради.

Жумладан, хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Олмазор филиали банк хизматлари маркази юристи ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи 1979 й.т., муқаддам судланган шахс ўзаро тил бириктириб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унинг номига 3,5 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтишади.

Улар «холис» хизматлари эвазига кредит суммасининг 12%, яъни 420 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 50 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон