Ўзбекистонлик курашчи U-17 жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Спортчи 80 кг гача бўлган вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди

Абдулазиз Холмирзаев спорт курашлари бўйича U-17 жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга биринчи медални келтирди, деб хабар беради МOК матбуот хизмати.

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бошланди.

Унда юнон-рум кураши усталари иштирокида ўтаётган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалига сазовор бўлди:

•  -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдулазиз Холмирзаев муросасиз беллашувларда бронза медалини қўлга киритди.

Бугун кун давомида Ўзбекистонлик спортчилардан 5 нафар курашчи қизлар саралаш баҳсларини ўтказишса, 4 нафар «классик» курашчи ийигитлар медаллар учун гиламга чиқади.

Ўзбекистон