Ўзбекистонлик курашчилар U-17 жаҳон чемпионатида яна 2 медални қўлга киритди

Бунёд Ҳасанов ушбу ёш тоифасида иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтаётган 17 ёшгача бўлган спорт кураши бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна икки медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жаҳон чемпионатида грек-рим кураши бўйича баҳслар якунланди. 51 кг вазн тоифасида иштирок этган ўзбекистонлик Бунёд Ҳасанов ушбу ёш тоифасида иккинчи бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Яна бир медални жамоа ҳисобига 60 кг вазн тоифасида бронза медали соҳиби бўлган Садриддин Тулкинбоев тақдим этди.

Спорт