Бухорода 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди
Бухоро вилоятининг Жондор туманида соат 20:01 да 3,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 40,26 градус шимолий кенглик; 63,12 градус шарқий узунлик.
Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 525 км жанубий-ғарбда.