Ўзбекистонда тадбиркорлар йўллар ва кўприклар қурилишига жалб этилади

Ҳудудларда умумий қиймати 4 миллиард долларлик 131 та лойиҳа бўйича таклифлар тайёрланди

Президент Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги илмий-амалий марказда транспорт-логистика соҳаси инвесторлари ва тадбиркорлари билан учрашув ўтказмоқда.

Давлат раҳбари йўл ва кўприклар қурилишига тадбиркорларни кенг жалб қилиш бўйича янги имкониятлар яратилишини билдирди. Ҳозирга қадар ҳудудларда умумий қиймати 4 миллиард долларлик 131 та лойиҳа таклифи тайёрланган.

Ҳокимларга бир ой муддатда ҳар бир ҳудудда 1-2 тадан йўл ва кўприкни белгилаб, уларни қуриш, сақлаш ва бошқариш шарти билан инвесторларга таклиф этишни бошлаш топширилди.

Бундай лойиҳалар хусусий секторга техник-иқтисодий асослари билан бирга тайёр пакет шаклида тақдим этилади.

Йўллар бўйида савдо ва сервис объектларини ташкил этиш ҳуқуқи ҳам инвесторларнинг ўзига берилади. Бу каби лойиҳалар ҳар бир туманда бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Ўзбекистон