Саида Мирзиёева раҳбарларни Сирдарё вилоятидаги вазият учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирди
Президент Администрацияси раҳбари соҳа раҳбарларини ўз фаолияти натижалари учун шахсий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Сирдарё вилоятидаги бир қатор маҳаллалар, таълим ва маданият муассасаларига ташриф буюриб, жойлардаги реал шароитлар билан танишди ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказди.
Ташриф якунлари бўйича Саида Мирзиёева эришилган ютуқларга қарамай, ҳудудда ечимини кутаётган тўпланиб қолган муаммолар ҳали ҳам кам эмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, у соҳа раҳбарларини ўз фаолияти натижалари учун шахсий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирди.
Ютуқларимиз ўз йўлига, аммо йиғилиб қолган масалалар ҳам кам эмас. Соҳа масъулларини жиддий огоҳлантирдим — сўровим шунга яраша бўлади, — деди Мирзиёева.





