Ўзбекистонда 1 декабрдан нималар ўзгаради

Келгуси ойдан кучга кирадиган ўзгаришлар эълон қилинди

2026 йил 1 декабрдан кучга кирадиган ўзгаришлар тўплами жамланди. Тегишли рўйхат Norma.uz портали томонидан эълон қилинди.

Жумладан:

• тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси ишга туширилади, у «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган маълумотлар мажбурий эълон қилинадиган расмий манба ҳисобланади;

• тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги эълонлар платформадаги шахсий кабинет орқали ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда пуллик асосда жойлаштирилади, суд бошқарувчилари учун эса ҳар ойлик абонент тўлови жорий этилади;

• ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш сунъий интеллектга асосланган «Xavfsiz mehnat» электрон тизимига ўтказилади;

• тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим туманларида кўмир ва бошқа қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иссиқхоналар газ, электр энергияси, геотермал ёки қуёш энергиясига ўтиши ёхуд қозонларни тозалаш ва чиқиндиларни онлайн мониторинг қилиш тизимлари билан жиҳозлаши шарт;

• кредит олиш учун ариза бериш рақамли платформасида кредит тарихи бўлмаган кичик ва ўрта бизнесни баҳолаш имконини берадиган сунъий интеллектга асосланган скоринг моделини жорий этиш режалаштирилган;

• гидлар ва гид-таржимонлар Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтида имтиҳон натижаларига кўра муддатсиз малака сертификатини олиши мумкин бўлади;

• давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали архивлар ва ташкилотлардан олинган стаж ва иш ҳақи тўғрисидаги электрон маълумотлар асосида пенсиянинг бошқа турига ўтказиш ва уни қайта ҳисоблаш ҳақида ариза бериш мумкин бўлади;

• ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари пенсионернинг хоҳишига кўра ижтимоий картага тўланади;

• ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида ўқийдиган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга тўловлар ижтимоий картага ўтказилади;

• «ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида хусусий мактабларга коррекцион синфдаги ҳар бир бола учун ойига БҲМнинг 11 бараваригача субсидия ажратиш имконияти яратилади»;

• ИИВнинг 21 ва 42-сон колониялари қошида маҳкума аёлларнинг уч ёшгача бўлган болалари учун кеча-кундуз ишлайдиган «Она ва бола маркази» махсус боғчалари ташкил этилади.

Ўзбекистон