Тошкентда фирибгарлар сохта квартиралар билан талабаларни алдашмоқда
Тошкентда ўқув жараёни бошланишидан аввал, мавжуд бўлмаган квартиларни сотишга уринаётган фирибгарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар беради.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаганидек, фирибгарлар OLX платформасида аслида мавжуд бўлмаган квартираларни ижарага берилиши ҳақида эълон қилади.
Шундан сўнг, улар квартиларни шаҳар марказидаги жойлашуви, метро бекатлари ва таълим муассасаларига яқинлиги, шунингдек, арзон нархлар билан талабаларни ўзига жалб этади.
Бироқ, улар уй-жой учун биринчи тўловларни олгандан сўнг, пуллар билан бирга дарҳол ғойиб бўлади.
Шунингдек идорада фирибгарларнинг ҳийла-найрангларига алданиб қолмаслик бўйича баъзи маслаҳатлар берилди:
• интернетда чоп этилган ҳамма нарсага ишонманг;
• квартирани кўрмасдан биринчи тўловларни берманг;
• албатта икки томонлама шартнома тузинг.