Ўзбекистоннинг олтита банкига реклама сабабли иш қўзғатилди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси олти банк ва бир микромолиявий ташкилотга қарши иш қўзғатди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита реклама маълумотларининг Ўзбекистон қонунчилигига мослигини ўрганиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланишини эслатиб ўтди.

Текширувлар давомида қуйидагилар томонидан реклама соҳасидаги қонунбузарликлар аниқланди:

• «Hayot Bank» ва «Yangi Bank» рақамли банклари;

• «Алоқабанк», «Asia Alliance Bank», «SQB», «Бизнес ривожланиш банки»;

• «CASH U» микромолиявий ташкилоти.

Уларга қарши иш қўзғатилди. Тегишли кўриб чиқиш якунлангандан сўнг қўшимча маълумот тақдим этилиши ваъда қилинди.

Ўзбекистон