Ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилганлар 10 суткага қамалди

Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди кўчада ҳомиладор аёлни ҳақорат қилган уч нафар эркакка 10 суткадан қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақида пойтахт ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишча, Жабрланувчи тахминан соат 20:45 да ишдан уйига қайтаётганини айтган. Унга 30−40 ёшлардаги уч нотаниш эркак шилқимлик қила бошлаган. Улар ҳақоратли сўзлар ва беадаб хатти-ҳаракатлар қилишган.

Аёл ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркакларнинг шахсияти тез орада аниқланди. ИИББ томонидан эълон қилинган видеода улар узр сўрагани ва бундай хатти-ҳаракат бошқа такрорланмаслигига ваъда бергани акс этган.

Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича айбдор деб топилди ва 10 сутка озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистон