Евроиттифоқ Киевга қўшимча 30 млрд евро ажратмоқчилигини маълум қилди
Европа Иттифоқи 2025 йилда Украинага яна 30 миллиард евро қўшимча ёрдам беришини эълон қилди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Брюсселда бўлиб ўтган саммитидан сўнг Европа кенгашининг янги раиси Антонио Коштага таяниб, Reuters хабар бермоқда.
Икки кун аввал Reuters агентлиги манбаларга таяниб, бу миқдор Россиянинг музлатилган активларидан фойда сифатида олинган 18 миллиард еврони ўз ичига олгани ва Европа тинчлик жамғармаси (ЕТЖ)дан қўшимча равишда 12,5 миллиард евро ажратилишини хабар қилган эди. Янги 30 миллиард евро ЕИ Киевга Россия ҳужуми бошланганидан бери тақдим этган 130 миллиард еврога қўшимча равишда ажратилади.
Ўз навбатида, Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто аввалроқ Венгрия Европа Иттифоқининг Украинага ЕТЖдан 6,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорига вето қўйганини маълум қилган эди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Европа Иттифоқи 2025 йилдан бошлаб Украинага ойига 1,5 миллиард евро беришни бошлашини айтди.