Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистонга ташриф буюради
Германия канцлери Олаф Шольц 15-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.
Бу Шольцнинг Марказий Осиёга биринчи ташрифи бўлиб, у минтақа мамлакатлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида «катта бизнес делегацияси» ҳамроҳлигида бўлади.
Германия раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари билан икки томонлама музокаралар ўтказади. Шунингдек, канцлер 17 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё-Германия» (5+1) иккинчи саммитида иштирок этади.