Тошкентда фуқаронинг омонатдаги $300 мингини ўзлаштириб олган банк ходимлари ушланди
Гумонланувчилар сохта ҳужжатлар ёрдамида фуқаронинг банк омонатига қўйган маблағларини эгаллаб олишган

Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг ҳисобварағидан пул ўзлаштирганликда гумонланмоқда, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Хусусан, ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 000 АҚШ долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб 300 000 АҚШ долларини ўзлаштириб талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.





