Ўзбекистон мудофаа вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Қаҳрамонжон Зоидов ва Жаҳонгир Муратов тегишли лавозимларни эгаллади

Полковник Қаҳрамонжон Обиджонович Зоидов Ўзбекистон мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Тайинловга қадар у Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, адлия полковниги Жаҳонгир Дилшатович Муратов мудофаа вазирининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги комплаенс ва ички назорат масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Иккала тайинлов ҳам президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорларида назарда тутилган.





