Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Томонлар Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, хавфсизлик масалалари ва бошқа асосий йўналишлар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Хусусан, Ўзбекистон ва БМТ биргаликда ривожлантириб келаётган барча муҳим ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилинди.

Халқаро муносабатлар тизими учун мураккаб бўлган ҳозирги даврда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг барча асосий жабҳаларида мамлакатимизни қўллаб-қувватлаётгани учун жаноб Гутерришга самимий миннатдорлик билдираман, — деди Мирзиёева.

Ўзбекистон