Тошкентда турар жой биносида йирик ёнғин юз берди

Қутқарувчилар воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, ёнғинни бартараф этишди

Тошкентнинг Яшнабод туманидаги шахсий турар жой хонадонида ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда пойтахт ФВБ матбуот хизмати.

Шоҳимардон кўчасида жойлашган хонадондаги ёнғин ҳақидаги хабар соат 16:53 да келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб келишган. Соат 17:12 да ёнғин қуршаб олинган ва 17:15 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани билдирилди.

Ўзбекистон