Туркиядан Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган эркак олиб келинди
Фуқаро 5 миллиард сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириб юборишда гумонланмоқда

Туркияда халқаро қидирувда бўлган фуқаро ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда мамлакатнинг Истанбулдаги Бош консулхонаси матбуот хизмати.
Хусусан, С.А. ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, давлат бюджетига жами 5 миллиард сўм миқдорида зарар етказганликда гумон қилинмоқда.
У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан халқаро қидирувга берилган эди.
Ушланган шахс тегишли тергов ва процессуал ҳаракатларни давом эттириш учун Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.





