Темур Гиязов – Паралимпия ўйинларида навбатдаги бронза медали соҳиби бўлди
Ўзбекистонлик спортчи Темур Ғиёзов баландликка сакраш бўйича Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т44 классида баландликка сакраш дастурида финал баҳси якунланди. Ушбу йўналишда иштирок этган спортчи Темур Гиязов 2.03 метр натижа қайд этиб, бронза медальга сазовор бўлди.
Маълумот учун, эндиликда Ўзбекистон миллий делегацияси ҳисобида 9 олтин, 6 кумуш ва 5 бронза медали бор.