Диёра Келдиёрова 2 йиллик танаффусдан сўнг катта спортга қайтяпти

Дзюдо бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин яна машғулотларни бошлади, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, хозирда спортчим якка тартибда шуғулланмоқда.

Ҳа, катта спортга қайтяпман. Узоқ танаффусдан кейин бирдан терма жамоа олиб бораётган йиғинга қўшилиш қийин. Шу боис ҳозир алоҳида машғулот ўтказяпман. Қайси мусобақада курашаман? Бу ҳақида ҳозир аниқ айта олмайман. Спорт формамни тиклай олсам, Осиё ўйинларида қатнашиб кўришим мумкин. Улгура олмасам, ундан кейинги бирор мусобақада иштирок этиш ниятидаман, — деди Келдиёрова.

Эслатиб ўтамиз, спортчи Париж–2024 Олимпиадасидан кейин фарзандли бўлган. Энди деярли 2 йиллик танаффусдан сўнг дзюдо яна мусобақаларга қайтмоқда.

Спорт