Абдуқодир Хусанов Габонга қарши ўйинда майдонга туша олмайди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов Габонга қарши ўйинда майдонга тушмайди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов Габонга қарши учрашувни ўтказиб юборади. Футболчимиз ноябрь ойида ўтказилган Al Ain International Cup мусобақасининг финал учрашувида қизил карточка олганди. FIFA регламентига мувофиқ, футболчимиз бугунги ўртоқлик учрашувида майдонга туша олмайди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, FIFA серияли турнири доирасида 27-март куни Ўзбекистон – Габон ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин Тошкентдаги Бунёдкор стадионида бўлиб ўтади ва соат 19:00да бошланади.





