Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази «Дунёдаги энг йирик Ислом цивилизацияси музейи» сифатида расман эътироф этилиб, Guinness World Records нинг нуфузли унвонига лойиқ кўрилди, деб хабар берди Дунё агентлиги.

Тантанали тақдирлаш маросими Guinness World Records расмий вакили ва ҳаками Шейда Субаши иштирок этиб, Марказ барча халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беришини тасдиқлади.

Тадбирда, шунингдек, лойиҳани амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшган меъморлар, олимлар, дизайнерлар ва қурувчилар иштирок этди. Мукофот Марказ Илмий кенгаши аъзоларига топширилди.

Мен амалга оширилган ишлар даражасидан чин дилдан ҳайратдаман ва ушбу лойиҳани ҳаётга тадбиқ этишда иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу улкан саъй-ҳаракатлар ва юксак профессионаллик натижаси бўлган улкан ютуқдир. Ҳар бир иштирокчининг ҳиссаси алоҳида ҳурматга лойиқ. Guinness World Recordsтили билан айтганда, бу — ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли, — деди  Guinness World Records расмий вакили Шейда Субаши.

Маълумот учун, Ислом цивилизацияси маркази қурилиши президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2017 йилда бошланган бўлиб, 2026 йил 17 мартда якунига етган. Марказ илмий салоҳият, маданий мерос ва замонавий технологияларни ягона маконда бирлаштиради.

Ўзбекистон