Ўзбекистонда янги ўқув йили учун биринчи синфга қабул санаси эълон қилинди
Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул 20 июндан бошланади.

Қабул жараёни давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон давлат хизматлари портали (my.maktab.uz) орқали 2026-йилнинг:
• 20-июнидан – 31-июлга қадар бириктирилган микроҳудуд доирасида;
• 1-31-августга қадар микроҳудуддан ташқари ҳудудлардан амалга оширилади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, 1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Яъни, 2026–2027 ўқув йилида 2019-йил 31-декабрга қадар туғилган болалар мактабга қабул қилинади.




