Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди

2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 870,5 минг нафарни ташкил этган. Бу хакда Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилган.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган.

Жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида ўқувчилар сони:

• Қорақалпоғистон Респ. – 375,5 минг нафар;

• Андижон вилояти – 634,7 минг нафар;

• Бухоро вилояти – 348,4 минг нафар;

• Жиззах вилояти – 284,6 минг нафар;

• Қашқадарё вилояти – 688,1 минг нафар;

• Навоий вилояти – 195,7 минг нафар;

• Наманган вилояти – 571,3 минг нафар;

• Самарқанд вилояти – 814,2 минг нафар

• Сурхондарё вилояти – 572,8 минг нафар;

• Сирдарё вилояти – 165,1 минг нафар;

• Тошкент вилояти – 547,2 минг нафар;

• Фарғона вилояти – 733,4 минг нафар;

• Хоразм вилояти – 377,4 минг нафар;

• Тошкент шаҳри – 562,1 минг нафар.

Ўзбекистон