Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши маълум бўлди
Жорий йилнинг 14-17-апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади, деб хабар беради Узгидромет.

14-апрелда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 15-17-апрелда республиканинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучаяди, 14-15-апрелда айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. 15-17-апрелда кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 13-16 даражагача пасаяди. 14-17-апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 16-18° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 10-15° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 15-20° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади,баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 22-27° бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари: ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 8-13° илиқ бўлади.




