Ўзбекистонлик гимнастикачи Тахмина Икромова Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди
Жами Ўзбекистон вакилалари бешта медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси вакилалари Қирғизистонда ўтаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатида бешта медални қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, спортчилар 4 та олтин ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
• Тахмина Икромова (катталар, яккалик кўпкураш);
• гуруҳ машқининг кўпкураш дастури (катталар);
• Сабина Кагирова (ёшлар, тўп билан машқ);
• гуруҳ машқининг 5 та тўп билан машқи (ёшлар).
Бронза медал:
• Наталья Усова (катталар, яккалик кўпкураш).






