Нью-Йоркда 2023 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Фуқаро белгиланган тартибда ватанга депортация қилинди

АҚШдан Ўзбекистонга 2023 йилдан бери қидирувда бўлган фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган.

Натижада, 2023 йилда қидирув эълон қилинган 1989 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрида аниқланиб, ушланади ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасига депортация қилинади.

Ички ишлар органлари томонидан жиноят содир этиб, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган шахсларни аниқлаш, уларнинг қаерда бўлишидан қатъи назар жавобгарликка тортилишини таъминлаш мақсадида халқаро ҳамкорлик доирасида тезкор-қидирув тадбирлари изчил давом эттирилмоқда, — дейилади хабарда.

 

Ўзбекистон