Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақти эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади

Ўзбекистон жоме масжидларда 2026 йил 27 май чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Бу ҳақда мамлакат мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар беради.

Республика ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

• Андижон — 05:05;

• Наманган — 05:05;

• Фарғона — 05:05;

• Тошкент шаҳри — 05:10;

• Тошкент вилояти — 05:10;

• Сирдарё — 05:20;

• Жиззах — 05:20;

• Самарқанд — 05:30;

• Сурхондарё — 05:30;

• Қашқадарё — 05:35;

• Навоий — 05:35;

• Бухоро — 05:35;

• Хоразм — 05:50;

• Қорақалпоғистон Республикаси — 05:55.

Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Ўзбекистон