Саида Мирзиёева Марко Рубио билан Ҳиндистонда учрашди
Америка ҳамкорлари билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб қилиш бўйича мулоқот бўлиб ўтди.

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Ҳиндистонга ташрифи муносабати билан Нью-Деҳли шаҳрида уюштирилган қабул маросимида қатнашди.
Мазкур учрашувда Мирзиёева Марко Рубио билан савдо алоқаларини кенгайтириш ва янги инвестицияларни жалб этиш бўйича суҳбат ўтказган.
Маълумот учун, Марко Рубио Ҳиндистонга расмийлар билан музокаралар ўтказиш учун ташриф буюрди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.





