Наманганда одамларга Жанубий Кореяда иш ваъда қилган фирибгар ушланди
Гумонланувчи 20 минг доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида Жанубий Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, ўтказилган терговга қадар текширувда «Учқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳайдовчиси А.С. 5 нафар фуқарони Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, 21 850 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.





