Синдаров Гукеш устидан ғалаба қозонди

Ўзбекистонлик шахматчи оқ доналар билан ҳаракат қилди, беллашувдаги умумий ҳисоб эса 3:2 га етди

Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдаров шахмат тожи учун учрашувнинг бешинчи партиясида амалдаги жаҳон чемпиони — ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу устидан ғалаба қозонди.

Синдаров оқ доналар билан ҳаракат қилди. Швейцариянинг Женева шаҳрида кечаётган беллашувда умумий ҳисоб 3:2 га етди. Навбатдаги олтинчи партия 30 ноябрга белгиланган.

Шахмат тожи учун учрашув классик вақт назорати остидаги кўпи билан 14 та партиядан иборат. Ғалаба қозониш учун 7,5 очко тўплаш зарур.

Ўзбекистон