Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси U-19 Осиё чемпионати ғолибига айланди
Ўзбекистонлик спортчилар тўртта олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритдилар

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақалар якунланди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, қизларнинг 10 та вазн тоифасининг 8 тасида иштирок этишганига қарамай, 4 та олтин ва 2 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган.
Олтин медаль:
• -54 кг: Сабрина Чакоманова;
• -60 кг: Севара Маматова;
• -65 кг: Рушанабону Исоева;
• -75 кг: Самира Турғунова.
Кумуш медаль:
• -51 кг: Назокат Мардонова;
• -70 кг: Мафтуна Янгиева.





